Бугун, 18 сентябрь куни мамлакатимизнинг бир йўла учта футбол клуби — ОКМК, “Насаф” ва “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди.

Қаршиликлар Иорданияда “Ал-Файсалий”га қарши майдонга тушса, ОКМК ва “Навбаҳор” Саудия Арабистонида «Ал-Иттиҳод” ҳамда “Ал-Ҳилол” жамоалари билан куч синашади.

“Ал-Файсалий” — “Насаф” ва “Ал Иттиҳод” — ОКМК учрашувлари Тошкент вақти билан 21:00 да бошланса, “Ал-Ҳилол” — “Навбаҳор” баҳси 23:00 да старт олади.

Т.Рўзиев, ЎзА