Россиянинг Уфа шаҳрида самбо бўйича ўтказилган гран-при турнирида вакилларимиз 1 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақанинг сўнгги кунида вакилларимиз яна 4 та медалга эга чиқди. Жанговар самбо йўналишида Шариф Кушаев олтин медални қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасидаги самбо йўналишида Элёр Ҳожимаматов, Неъмат Ёқубов ва Нурбек Тўраев бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, вакилларимиз гран-прини 2 та олтин ва 5 та бронза медали билан якунлади.

Қуйида терма жамоамиз сафида медаль олган барча спортчилар билан танишасиз:

Олтин: 

+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо);
-71 кг: Шариф Кушаев (жанговар самбо).

Бронза: 

-88 кг: Элёр Ҳожимаматов;
-98 кг: Неъмат Ёқубов;
+98 кг: Нурбек Тўраев;
-71 кг: Дилшодбек Йўлдошев;
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо).

Ж.Тошхўжаев, ЎзА