Мўйноқ туманида янгидан қуриб битказилган стадионда соҳил футболи бўйича Ўзбекистон кубоги давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Фарғона, Андижон, Қашқадарё, Хоразм вилоятларидан, шунингдек, Қорақалпоқ давлат университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалидан, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларидан 8 та жамоа иштирок этмоқда.
Учинчи тур ўйинларидан сўнг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали, Мўйноқ тумани, Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Қашқадарё вилояти жамоалари финал босқичига йўлланма олди.
Ўзбекистон кубоги ғолиблари 19 сентябрь куни аниқланади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири