Маълумки, келгуси йилнинг 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари мамлакатимизда футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Дунёнинг энг кучли 24 та миллий терма жамоаси иштирокида кечадиган мазкур нуфузли мусобақада футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг муносиб қатнашишини таъминлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, футзал бўйича дунёнинг энг таниқли мураббийларидан бири Хосе Венансио Лопес яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюради.

Футзал бўйича мамлакат терма жамоасини муҳим турнир олдидан янада юқори даражага олиб чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатларни  таъминлаш мақсадида Хосе Венансио Лопес билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ўзаро ҳамкорлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Мураббий фаолияти мобайнида Испания терма жамоасини Европа чемпионига айлантирган, жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА