Футбол бўйича U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. “E” гуруҳида Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган мазкур саралаш босқичининг 3-турида Ўзбекистон Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда юз фоизлик натижа қайд этиб, 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги учун йўлланмани қўлга киритди.

«Жар» стадионида бўлиб ўтган ўйиндаги ягона голга Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди. Маълумот ўрнида мазкур баҳсни 8 мингга яқин мухлис бевосита стадиондан кузатиб борди.

ЎзА