ФОТОРЕПОРТАЖ

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол, мини футбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича факультетлар кесимида мусобақаларга старт берилди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, институт талабаларини спорт тадбирларига кенг миқёсда жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил этиш, талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, институтдаги спорт секциялари ҳамда тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, спорт машғулотлари учун шароит яратиш мақсадида ўтказилаётган мусобақаларда ёшлар фаол иштирок этмоқда.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақалар ҳар бир факультет кесимида, академик гуруҳлар ўртасида 20 сентябргача тасдиқланган жадвал асосида ўтказилиши белгиланди. Беллашувлар талаба-қизлар ўртасида волейбол, эркаклар ўртасида мини футбол, шунингдек, эркаклар ва қизлар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА