ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани “Қамсариқ” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Лола Аметова қўли гул тикувчилардан.

Бир неча йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб келаётган Лола Аметова яқинда ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг туман  филиалидан олинган 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига 5 дона замонавий тикув ускунасини сотиб олди.

Ҳозирда унинг тикувчилик цехида ўзидан ташқари яна 4 нафар хотин-қиз иш билан банд. Бу ерда аҳолидан келиб тушаётган буюртмалар асосида аёллар ва болалар кийимлари тикилади.

Келгусида тадбиркор тикувчилик цехини кенгайтириб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва ишчилар сонини кўпайтиришни режалаштирган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА