АҚШ Президенти Жо Байден Вьетнам Коммунистик партияси Бош котиби Нгуен Фу Чонг таклифига биноан, давлат ташрифи билан мазкур социалистик республикада бўлиб турибди.
“Tien Phong” нашри хабарига кўра, Америка етакчиси Ханойда Президент Во Ван Тхионг ва Бош вазир Фам Минь Чин билан учрашган.
Матбуот анжуманида берилган баёнотга қараганда, Қўшма Штатлар Ҳинд-Тинч океани минтақасида “барқарор базалар” яратмоқчи, аммо бу ҳаракат Хитойни иҳоталашга қаратилмаган.
Байден қайд этишича, Вашингтон Пекинни изоляция қилиш, Хитойга зарар етказишга уринмаяпти.
– Мен ХХР билан самимий руҳда тўғри муносабат ўрнатилиши тарафдориман, – деди у. – Хитой ҳам савдо ва бошқа масалаларда айрим қоидаларини ўзгартирмоғи лозим.