Бугун, 8 сентябрь куни Россиянинг Чельябинск шаҳрида RCC Boxing профессионал бокс турнири ташкил этилди.

Мазкур бокс оқшомида энг ўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Одилжон Аслонов Конго вакили Эрик Чиманга Катомпа билан жанг ўтказди.

Шиддатли кечган жангнинг деярли барча раундларида Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси Асланов рақибидан устунликка эришди ва очколар ҳисобида ғалабасини таъминлади.

Профессионал боксдаги олтинчи жангида муваффақиятга эришган Одилжон Аслонов фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган. Биттасида эса дурангга эришган.

Унинг рақиби Катомпа эса фаолиятидаги учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.

Т. Рўзиев, ЎзА