Словакияда от спортининг конкур йўналиши бўйича «Šamorín – Danube Champions Tour IV 2023» мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Бекзод Қурбонов олтин медални қўлга киритди.

Чавандозимиз 140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида барча рақибларини ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Маълумот учун, Бекзод Қурбонов сўнгги кунларда Европа мамлакатларида ўтказилаётган халқаро турнирларда мунтазам иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири