Бугун, 7 сентябрь куни Россия спорт вазири Олег Матицин Ўзбекистонда ўтказиладиган Халқаро этноспорт фестивалида иштирок этиш учун юртимизга келди.

Урганч халқаро аэропортида мартабали меҳмонни Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов кутиб олди.

Эртага, 8 сентябрь куни Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасида Халқаро этноспорт фестивали бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрга қадар давом этадиган мазкур фестивалда дунёнинг 63 та давлатидан 2 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА