ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази вақтинча ишсиз ёшларни касбга йўналтириш, шу жумладан, чет давлатда қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар бандлигини таъминлаш йўлида самарали фаолият юритмоқда.

Марказда тингловчиларга электр ва газ пайвандловчи, ғишт терувчи, темир бетон ишлари устаси, ёғоч устаси, сувоқчи, бўёқчи, сантехника ишлари устаси каби йўналишлар бўйича касб-ҳунар ўргатилмоқда.

2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида марказга 1 минг 756 нафар ишсиз фуқаро қамраб олиниб, шундан 1 минг 612 нафар тингловчи ўқув курсларини муваффақиятли якунлади ҳамда ўз йўналиши бўйича халқаро сертификатга эга бўлди.

Айни пайтда марказда навбатдаги қабул жараёнлари давом этмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА