Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида соҳани ривожлантиришга бағишланган бир қатор тақдимотлар ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар, спорт машғулотларини олиб боришни рақамлаштириш, ёшлар билан ишлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан Қўқон шаҳри, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятлари тажрибалари, шунингдек, айрим қарор лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар кўриб чиқилди.
Мутахассислар томонидан тақдим этилган тақдимотлар давомида ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, вазирлик бошқарма бошлиғи Рашид Маткаримов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети проректори Анвар Ходжаев ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Т.Рўзиев,
ЎзА