Нукус шаҳридаги «Наўқан бағ» маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик ва ҳунармандчилик йўналишларида ўзини ўзи банд қилган аҳоли вакиллари сафи кенгайиб бормоқда.

Улардан бири Сақберген Есбергенов узоқ йиллардан бери темирчилик билан шуғулланади. Хонадони ёнидаги мўъжазгина устахонада эрта тонгдан кечга қадар иш тўхтамайди. Қўшни маҳаллалар, узоқ овуллардан ҳам устанинг таърифини эшитиб, темирчилик буюмларини ясатиш учун ташриф буюрувчиларнинг қадами узилмайди. Сақберген оғанинг турмуш ўртоғи Фарида опа эса қўли гўл чевар. У асосан миллий услубда қуроқ кўрпачалар тикиш билан банд.

Шуниси аниқки, Сақберген оғанинг хонадонидаги файзу барака, рўзғорнинг тўкинлиги – бари-бариси ҳунар ортидандир. Доно халқимиз айтганидек, ҳунари борнинг бахти бор.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА