21.jpg
 
Покистонда март ойида 45,5 °C (113,9F)ни кўрсатган иссиқ ҳарорат апрелда 50,2 °C (122.4F)га етди.
news.sky.com маълумотларига қараганда, апрель ойида ҳам ҳарорат чидаб бўлмас даражада кескин кўтарилиб кетиши оқибатида ўнлаб одам ҳушидан кетган, ҳатто иссиқдан сақланиш мақсадида каналга тушган икки ўсмир чўкиб кетган.
20.jpg
Айниқса, ишчилар ва мотоцикл ҳайдовчиларига қаттиқ таъсир кўрсатган.
22.jpg
Душанба куни Жанубий Навабша вилоятидаги иссиқ ҳаво ҳароратини метеорологлар рекорд даражасида баҳоладилар.
Washington Post газетасининг об-ҳаво бўйича эксперти Кристофер Берт буни рад этди. Унинг айтишича, 2001 йил апрель ойида Мексиканинг Санта-Розе шаҳрида иссиқ ҳаво ҳарорати 51°C (123.8F)га етган.
Лекин Осиё қитъасида бу ҳолат илк бор кузатилганлиги учун, Бутунжаҳон метеорология ташкилоти Навабша вилоятидаги апрель ойининг бундай иссиқ ҳароратини қайд этди.
Бугун Покистон электр тармоғини узиб қўйишини маълум қилди, бу эса одамларнинг аҳволини янада оғирлаштиради.
Гиннеснинг рекордлар китобида қайд қилинган энг юқори ҳарорат 1913 йилнинг июлида АҚШнинг Ўлимлар водийсида кузатилган бўлиб, 56,7 °C (134.1F)га етган.
Умида Қурбонова