Жорий йил сентябрь ойидаги ФИФА кунларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси океанортида йиғин ўтказган ҳолда АҚШ ва Мексика терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, 9 сентябрда терма жамоамиз АҚШ жамоаси билан куч синашади.
Ушбу учрашувни бош ҳакам сифатида гондураслик Нелсон Салгадо бошқариб боради. Унга қанотларда Лимануэл Сола ва Жаиро Моралес (Пуэрто-Рико) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Мелвин Матаморосга (Гондурас) топширилган.
Т.Рўзиев,
ЎзА