Пойтахтимизда уч кун мобайнида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндорлар аниқлади.

Қитъа бадиий гимнастикасининг энг етакчи спортчилари иштирок этган мусобақаларда ғолиблик билан бирга “Париж-2024” Олимпиадаси йўлланмалари учун кураш олиб борилди.

Уч кун давом этган қизиқарли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин ва 7 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Дастлабки кунги гуруҳ машқида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг олтин медал ва “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқиши, Тахмина Икромова, булавачи қизларимизнинг олтин медалли бўлиши, Лола Жўраева, Виктория Никифорова, Наталя Усова, Мишел Нестерова каби терма жамоамиз аъзоларининг совриндорлар қаторига қўшилиши ўзига хос воқеа бўлди.

Т. Рўзиев, ЎзА