Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида таэквондо WТ бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ислом Акчурин (ўғил болалар ўртасида 152 см йўналиши)да грузиялик Атанасио Ситакис, польшалик Дарид Ёсеф ва Хитой Тайпейи вакили Чен Вугани енгиб, финалга чиқди.
Ҳал қилувчи якуний баҳсда Исломбек италиялик Франческо Котроне устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва жаҳон чемпионига айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА