Алмати шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтаётган “Осиё-2023” турнирининг сабля йўналишида ўсмирлар ва ёшлар жамоаси аъзолари иштирок этмоқда.

Қувонарлиси ҳамюртларимиз Наргиза Утебаева ва Нурсилтан Кенесбаев ёшлар ўртасидаги баҳсларда олтин медалга сазовор бўлди. Шоназар Абдулов 2-ўрин ва Севара Ғаниева 3-ўринни эгаллади.

Ўсмирлар ўртасидаги яккалик баҳсларда Нуркелди Турганбаев,  Дилноз Уснатдинова ва Наргиза Утебаевалар бронза медалини қўлга киритди.

Турнир ғолиблари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА