Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 май куни соат 11-00 да Адлия ахбороти номли брифинг ташкил этилади. Бундай брифинг ўз форматига кўра вазирлик томонидан илк бор ўтказилмоқда.
Брифингда ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида шу жумладан давлат раҳбарининг “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ҳукуматнинг “Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда бошқа ҳафта давомида қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари ҳақида маълумотлар берилади
Шунингдек, брифингдан сўнг Президент томонидан янги имзоланган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ўта муҳим ҳужжат ҳақида пресс-конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир ўтказиш манзили – Тошкент шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 16-уй (Мўлжал – Пойтахт-бизнес маркази).