Супероғир вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов Польшада ўтказилган профессионал бокс мусобақасида ғалаба қозонди.

Ушбу бокс оқшомида Лазизбек қозоғистонлик Нурсултон Аманжолов билан рақобатлашди. 6 раундга мўлжалланган жангнинг 1- раундида Лазизбек қозоғистонлик рақибини техник нокаутга учратди.

Ушбу натижадан сўнг Л.Мулложонов профессионал боксдаги ғалабали сериясини тўрттага етказиб олди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА