Хорватияда ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Иноят Телманов бронза медалини қўлга киритди.
У 66 килограммгача вазн тоифасида грузиялик Гиорги Дуларидзе билан рақобатлашди ва ғолиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда илк бронза медали 44 килограммгача вазн тоифасидаги дзюдочимиз Лазиза Ҳайдаровага насиб қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА