Бироз аввал Осиё чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маълумки жорий мавсум Ўзбекистондан нақд 4 та жамоа мазкур мусобақада иштирок этади. Сўнгги бор бундан етти аввал, яъни 2016 йилги мавсумда 4 жамоамиз ОЧЛда иштирок этганди.
Бугунги қуръа натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” “А” гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда жамоамизга Саудия Арабистонининг “Аль-Файҳа”, Туркманистониннг “Аҳал” ва Бирлашган Араб Амирлигининг “Аль-Айн” жамоалари рақиблик қилади.
Ўзбекистон кубогининг сўнгги чемпиони “Насаф” “Б” гуруҳидан жой олди. Мазкур гуруҳда клубимиз Қатарнинг “Аль-Садд” жамоаси, Иорданиянининг “Аль-Файсали” клуби ва Бирлашган Араб Амирлигининг “Шаржа” жамоалари билан кураш олиб боради.
Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган “Навбаҳор” клуби “Д” гуруҳидан ўрин олди. Бу гуруҳда бизнинг турнирдаги 3-жамоамиз Саудиянинг “Аль-Ҳилол” жамоаси, Эроннинг “Насажжи” клуби ва Ҳиндистоннинг “Мумбай Сити” жамоаларига тўқнаш келади.
Осиё чемпионлар лигасидаги бизнинг 4-жамоамиз ҳисобланган ОКМК эса “C” гуруҳидан ўрин олди. Мазкур гуруҳда Миржалол Қосимов шогирдлари Саудиянинг “Аль-Иттиҳод” жамоаси, Ироқнинг “Эйр Форс” клуби ва Эроннинг “Сепахон” жамоларига тўқнаш келади.Сезиб улгурганингиздек Криштиану Роналду жамоаси «Ан-Наср» ҳеч қайси клубимиз билан бир гуруҳдан жой олмади ва ўз-ўзининг унинг Ўзбекистонга ташрифи ҳозирча бўлмайди. Лекин Карим Бензема ва Неймар Олмалиқ ва Наманганга келиши мумкин. Уларда бундай имконият мавжуд.
Маълумот ўрнида 1-тур учрашувлари 18–19 сентябрь кунлари, 2-тур 2–3октябрь санасида, 3-тур 23–23 октябрда, 4-тур 6–7 ноябрда, 5-тур эса 27–28 ноябрь кунлари ва сўнгги 6-тур 4–5 декабрь кунлари ўтказилади. Ушбу турнирдаги барча жамоамизга омад тилаймиз.
Видеони тўлиқ ЎзАнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин
Фаррух Худоёров, Искандар Исматов (видео), ЎзА