Қирғизистоннинг Чўлпон – Ота шаҳрида ташкил этилган самбо ва жанговар самбо бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон кубоги якунланди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 3 олтин, 8 кумуш ва 7 бронза, жами 18 медални қўлга киритди.

Мусобақада Шаҳзода Азатова, Соҳиб Ҳасанбоев ва Ислом Носиров жанговар самбо бўйича олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Гулина Облоқулова (жанговар самбо), Сардор Олимжонов, Дилшодбек Йўлдошев, Неъмат Ёқубов, Гулсевар Ўроқова, Эгамберган Искандаров (жанговар самбо), Ойбек Солиев (жанговар самбо), Ҳосият Машарипова ўз вазн тоифаларида кумуш медалга сазовор бўлди.

Кубок баҳсларининг бронза медали Убайдулло Мўминов, Мирзоҳид Тўхташев, Мамлакат Султонова (жанговар самбо), Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо), Зафар Аҳроров (жанговар самбо), Фароғат Нурмаматова ҳамда Бегойим Ҳайитовага насиб қилди.

Шу тариқа самбочиларимиз мусобақада юқори марраларни забт этди.

Ж. Тошхўжаев, ЎзА