Польшанинг Вилесзка шаҳрида оғир атлетика бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Ҳамюртимиз Вячеслав Бурюхов жаҳон чемпионатида 96 килограмм вазнда иштирок этди. Шиддатли кечган баҳслар натижасида ўзбекистонлик спортчи собиқ жаҳон ва Европа чемпионларини, Олимпия ўйинлари совриндорларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Иккикураш натижасига кўра, 236 килограмм тошни буйсиндириб, таъқибчиларини 14-18 килограмм ортда қолдиришга эришди.
Чемпионатда 56 та давлатнинг 850 нафарга яқин спортчиси иштирок этди.
Вячеслав Бурюховнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон мадҳияси янграб, байроғимиз юксалди.
Т.Рўзиев, ЎзА