Эртага, 19 август куни Венгрия пойтахти Будапештда енгил атлетика бўйича бошланадиган жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.

Чемпионатда 49 та медаллар жамланмаси учун қизғин баҳслар ўтказилади. Мусобақалар жараёнида ўз йўналишларида олтин медаль соҳиби бўлган спортчилар 70 минг, кумуш медаль эгалари 35 минг ва бронза медалини қўлга киритган енгил атлетикачилар 22 минг АҚШ долларига эга чиқади.

Мазкур нуфузли мусобақада иштирок этаётган 200 га яқин давлатнинг 2 минг нафарга яқин атлетлари қаторида юртимиз спортчилари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Екатерина Воронина 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200 метрга югуриш, узунликка сакраш, найза улоқтириш, 800 метрга югуриш, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш, Анвар Анваров узунликка сакраш, Сафина Саъдуллаева баландликка сакраш, Екатерина Тунгускова марафон дастурларида ўз омадини синаб кўради.

Чемпионат 27 августга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА