Пентагон Cтратегик бошқарув қўмондонлиги раҳбари Энтони Коттон таъкидлашича, америкаликларни Хитойнинг ҳарбий-ядровий ишланмалари хавотирга солмоқда. Мамлакат бу борада АҚШ ва Россиянинг кўп йиллик тажрибасига таяниши мумкин.
Коттон ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида Хитой ядро қуролига эга икки қудратли мамлакатда ишлаб чиқилган ёки модернизация қилинаётган тизимнинг салмоқли қисмини ўзи яратиш имконига эга, деган фикрни билдирди.
У “Хитойнинг айнан қайси ядровий тизими Пентагонни хавотирга солади? мазмунидаги саволга “Ҳаммаси”, – дея жавоб берган.
– Биз 70 йилдан буён шуғулланиб келяпмиз, улар эса оппоқ қоғоздан бошлаш мумкин, деб ўйлашади ва ишланмаларнинг энг зўрини олишади, – дея қўшимча қилган генерал. – Масалан, хитойликлар биз яратаётган кўпгина тизимларни ярата олади.
ЎзА