Грузия ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 3 август куни Рачедаги Шови қишлоғига кўчки ёпирилиши оқибатида Рачо дам олиш ҳудудида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етган.
Офат туфайли кўприклар вайрон бўлган, йўллар бузилган, уйлар лой остида қолган. 200 дан зиёд киши вертолётлар орқали хавфсиз жойга олиб ўтилган. Воқеа жойида 400 дан зиёд қутқарувчилар ва ҳарбийлар ишламоқда. 7 август куни Грузияда мотам куни, деб эълон қилинган эди.
“Икки кишининг жасади топилди, бедарак кетган саккиз киши қидирилмоқда”, – дейилади вазирлик тарқатган хабарда.
ЎзА