Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари ҳамда филиаллари ходимлари ўртасида минифутбол бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада соҳа ходимларидан ташкил топган 12 та жамоа иштирок этди. Қизиқарли ўтган мусобақа якунида Мўйноқ тумани жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, “Мустақиллик кубоги” соҳиби бўлди.

Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “Энг фаол жамоа”, Мамбетсали Досимбетов (Мўйноқ тумани) “Энг яхши ҳимоячи”,  Соҳибжон Ўринбоев (Элликқалъа тумани), “Энг яхши дарвозабон”, Данияр Арапбаев (Беруний тумани), “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари билан тақдирланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири