Украинадаги можаро дипломатик саъй-ҳаракатлар билан ҳал қилиниши керак, Покистон жабр кўрган туманларда тинч аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиради, деб баёнот берди сешанба куни Покистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Хамид-ул-Замон Хон.

“Покистон Украинадаги можарога дипломатик йўл билан ечим топиш зарур, деб ҳисоблайди ва жабр кўрган ҳудудларда тинч аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади”, – дея таъкидлади вазирнинг биринчи ўринбосари Москвада бўлиб ўтган халқаро хавфсизлик масалаларига бағишланган конференцияда.