Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида G2 таснифидаги «Korea Open» халқаро мусобақасида мамлакатимиз вакиллари 6 та медални қўлга киритди.

Таркиби Наманган вилояти таэквондочиларидан ташкил топган терма жамоамиз аъзоларидан Гулсанам Алижонова, Гулшаной Исмоилова, Асадбек Соаталиев, Нурсултон Ҳакимов, Ҳожиакбар Абдурасулов ва Дилмурод Самижонов мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Т. Рўзиев, ЎзА.