Беларуснинг Гродно шаҳрида бўлиб ўтаётган II МДҲ спорт ўйинларидастуридаги оғир атлетика мусобақаси ниҳоясига етди.
Одатга кўра, сўнгги кун оғир вазнли полвонлар супачага чиқди. 102 кг вазн тоифасида терма жамоамиз шароафини муносиб ҳимоя қилган ёш атлет – Андижон оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси Қудратбек Салимжонов якунда Россия, Беларусь ва Куба вакилларидан кейин 5-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, у даст кўтаришда Америка қитъасидан келган тажрибали рақибини ортда қолдиришга ҳам муваффақ бўлди. Ушбу гуруҳда совринли ўринлар Россия ва мезбон жамоага насиб этди.
Ғайрат ХОННАЗАРОВ,
Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (сурат, видео), ЎзА
Гродно, Беларусь