Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

Хабар берганимиздек, юнон-рум курашчиларимиз 1 та кумуш, 2 та бронза, курашчи қизларимиз эса 3 та бронза медалига эгалик қилди.

Жаҳон чемпионатида иштирок этган эркин курашчиларимизнинг биронтаси совринли ўринлардан жой ололмади.

Муросасиз беллашувларда ўз вазнларида Шаҳзод Рўзиохунов кумуш, Айтжан Халмахонов, Исломбек Каримжонов, Шоҳиста Шоназарова, Нилуфар Нурмуҳаммадова, Соҳибжамол Эсбосинова бронза медалига эга чиқиб, мамлакатимиз спорт шуҳратини улуғлади.

Т.Рўзиев,  

ЎзА