Беларусда ўтаётган МДҲ ўйинларининг оғир атлетика бўйича баҳсларининг навбатдаги куни ҳам атлетларимиз учун муваффақиятли бўлди.
Мусобақада Диёрбек Рўзметов 67 кг. вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритиди. У даст кўтаришда 130 кг. ва силтаб кўтаришда 155 кг. ҳамда иккикураш натижасига кўра, 285 кг. натижа қайд этди. Шунингдек, Достон Ёқубов 73 кг. вазнда эркаклар баҳсида иштирок этиб, даст кўтаришда 144 кг., силтаб кўтаришда эса энг яхши натижа – 178 кг. вазнни ўзига бўйсундириб, иккикураш натижаларига кўра 322 кг. билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Яна бир вакилимиз Нигора Абдуллаева аёллар ўртасида 59 кг. вазн тоифасида ўтган беллашувларнинг даст кўтариш машқида 83 кг., силтаб кўтаришда 101 ва икки курашга кўра 184 кг. натижа билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА