Жидда шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда Саудия ҳукумати томонидан Украинада можарони ҳал қилиш учун муқобил режа тақдим этилди. Бу ҳақда Москва ҳам хабардор қилинган, дейилади DPA агентлиги тарқатган хабарда.

“Саудия Арабистонида бўлиб ўтган музокараларда яна бир тинчлик режаси  тақдим этилди”, – дейилади агентликнинг Жиддадаги дипломатик доиралар берган маълумотга таяниб тарқатган хабарида.  

“Зеленскийнинг тинчлик режаси”дан фарқ қилувчи мазкур муқобил режада  Украина давлати яхлитлиги, фронт бўйлаб ўт очишни тўхтатиш, БМТ шафелигида тинчлик музокараларини бошлаш ва асирларни алмашиш кўзда тутилган”, деб ёзган DPA агентлиги.

 

 ЎзА