Иккинчи бор ўтказилаётган МДҲ ўйинларининг кечаги баҳсларида оғир атлетикачилардан ташқари дзюдо, енгил атлетика бўйича спортчиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 7 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Жумладан, мусобақанинг олтин медали дзюдочиларимиз Азамат Аблақулов (-73 кг) ва Ҳакимжон Маҳкамов (-90 кг) томонидан қўлга киритилган бўлса, кумуш медалларга дзюдочи қизларимиз – Нигина Сапарбаева (-63 кг) ҳамда Моҳинур Аллаберганова (-57 кг) эга чиқди.

 

Шунингдек, дзюдо бўйича Беҳрузбек Рустамбоев, Аброр Нурманов, Элнур Холмўминов, Аселхан Аралбаева, Зарина Бобоназарова, енгил атлетиканинг 300 метрга югуриш баҳсида Даря Жилина ҳамда ядро улоқтиришда Достонбек Абдумуталов делегацимизга бронза медалини келтирди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири