Чэндуда ўтаётган Универсиада ўйинларида ҳамюртимиз Сергей Фомин чорак финалда ҳам ғалаба қозониб ярим финалга йўл олди.

XXXI Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сергей Фомин яккалик баҳсларининг чорак финал босқичида америкалик Лиам Краллга қарши кортга тушиб, 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Фомин жуфтлик баҳсларида яна бир спортчимиз Максим Шин билан иштирок этиб, мағлуб бўлган эди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири