Жанубий Кореяда таэквондо WТ бўйича халқаро «Kimunyong Cup» турнири ўтказилмоқда.
«G1» таснифида ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Чарос Қаюмова (-53 кг) ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, Чарос ўз вазнидаги барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолибига айланди.
Мазкур вазнда биринчи рақамли спортчи сифатида таснифланган спортчимиз қайд этган натижаси орқали 10 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.
Ушбу турнир 6 августга қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА