Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида ҳам вакилларимиз шоҳсупага кўтарилди.
-81кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Сувонова даст кўтаришда 90 кг, силтаб кўтаришда 116 кг ва иккикураш натижасига кўра 206 кг натижа билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Осиё чемпионатининг 102 килограммгача бўлган ўғил болалар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Миржаҳон Юсупов даст кўтариш машқида 143 килограммлик тошни ўзига бўйсиндириб, бронза медалини қўлга киритди. Афсуски, силтаб кўтаришда спортчимизга бироз омад етишмади. Шу тариқа иккикураш натижасига кўра спортчимиз 317 кг натижа билан 4-поғонадан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, чемпионат 5 август кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА