БААнинг Абу-Даби шаҳрида аралаш жанг санъати бўйича ўсмир ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.

Мусобақанинг илк кунида 12-13 ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та медални қўлга киритди. Ушбу тоифада Ҳуршидбек Коиров (Бухоро) 40 килограмм вазнлилар орасида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланган бўлса, 34 килограмм вазн тоифасида Муҳаммадсафо Хўжамиёров (Андижон) кумуш, 37 килограммда Муҳаммадазиз Шукуржонов (Андижон) бронза, 62 килограммда эса Сардорбек Валиев (Жиззах) бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 46 та давлатдан 638 та спортчи иштирок этаётган ушбу жаҳон чемпионатининг дастлабки кунидан сўнг, 4 та медаль билан 6-поғонани банд этиб турибди. Бугун, 14-15 ёшдаги қатнашчилар ўртасида жанглар ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА