Бугун, 3 август куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россиянинг Уфа шаҳрида эшитишда нуқсони борлар ўртасида ўтказилган ёзги спартакиадада юртимиз спорт шуҳратини улуғлаган Ўзбекистон спорт делегацияси тантанали кутиб олинди.

31 та мамлакатнинг иродали ва матонатли спортчилари қатнашган мазкур спартакиадада ҳамюртларимиз 11 та медални қўлга киритди. Шундан 1 та олтин, 1 та кумуш ва 9 та бронза медали.

Кутиб олиш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, дахлдор ташкилотлар мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Матонатли спортчиларимиз эришган натижалар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида олиб борилаётган ишларнинг ёрқин ифодаси бўлганини таъкидлашди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА