Хитойнинг Чэнду шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг 2 август кунги мусобақалари юртимиз талаба-спортчилари учун қизғин беллашувларга бойлиги билан ажралиб турди.
Шиддатли баҳслар сарҳисобига кўра, таэквондочиларимиз Феруза Содиқова кумуш, Нажмиддин Қосимхожиев ва ушу мусобақаларида қатнашган Азизбек Исроилов бронза медалларини қўлга киритди. Теннисчимиз Сергей Фомин 3-тур ўйинларида япониялик Рйотаро Тагучини мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.
Юртимиз спортчиларининг ушбу ютуқлари ҳисобига Ўзбекистон спорт делегациясининг умумий медаллари сони 10 тага етди.
Т.Рўзиев, ЎзА