Ҳафта давомида спорт оламидаги энг муҳим воқелик ва янгиликлардан хабардор бўлинг .

Сиз Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг барча ижтимоий тармоқларида турли хил мавзуларда мақолалар ўқиш, репортажлар кузатиш ва видеотаҳлиллар томоша қилиш имкониятига эга эдингиз.

Эндиликда ушбу материллар қаторига яна бир рукн, аниқроқ айтганда Спорт дайжест қўшилди. Ушбу дайжест орқали сизни ҳар ҳафта давомида асосан ўзбек ва жаҳон спорти оламидаги энг муҳим янгилик ва воқеликлар билан қисқа ва лўнда таништирамиз.

Ўтган ҳафта давомида футбол бўйича Суперлиганинг иккинчи давраси бошланди, «CAFA Futsal Cup-2023» турнири якунланди, ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари ОЧЛда ишлаш учун тайинлов олди, шахмат бўйича Жаҳон кубогига старт берилди ва бошқа бир қатор воқеликлар содир бўлди. Дайжестни тўлиқ ЎзАнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

ЎзАнинг шу каби видеоларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.

Фаррух Худоёров, Искандар Исматов (видео), ЎзА