Ҳиндистонда ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида Ҳикматулло Ҳайдаров ўсмирлар орасида 73 килограммгача вазннинг даст кўтариш баҳсида 127 кг, силтаб кўтаришда 160 кг ва иккикурашда 287 кг натижа билан 3 та олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ушбу йўналишда Исроил Исмоилов учта бронза медалига сазовор бўлди.
Ёшлар ўртасида эса Абдулазиз Алимжонов даст кўтаришда 133, силтаб кўтаришда 160 кг, иккикураш бўйича 293 кг натижа билан ҳар бир йўналишда кумуш медални қўлга киритди.
Мусобақа давом этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири