Шахмат спорт тури сифатида 2028 йил Америка Қўшма Штатлари Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган ёзги Олимпиада маданий дастуридан ўрин эгаллайди. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович маълум қилди.

“Аёл шахматчиларни исталган форматда Олимпия ўйинлари ғолиби сифатида кўриш мен учун орзу”, деган Дворкович Озарбайжонда бошланган жаҳон кубоги очилиш маросимида.

ФИДЕ мутасаддилари 2024 йил Париж Олимпиадасида норасмий мусобақа ўтказишни мақсад қилишган.

Т.Рўзиев, ЎзА