Тожикистон пойтахти Душанбеда футзал бўйича илк бор ўтказилган «CAFA Futsal Cup-2023» турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Кеча мамлакатимиз футзалчилари Қирғизистон футзалчиларига қарши ўйин ўтказди. Шиддатли кечган баҳсда ҳамюртларимиз қирғизистонликлар дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллаган ҳолда, 3-ўринни забт этди.

Турнирда 12 очко жамғарган Эрон 1-ўринни эгаллади, 10 очкога эга  Афғонистон терма жамоаси 2-ўриндан жой олди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА