Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Россияга ҳарбий техника олиб ўтилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

“Ушбу ҳарбий техниканинг Қозоғистон Республикасига ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу учинчи давлат мулки ҳисобланади ва халқаро шартномалар доирасида Қозоғистон ҳудуди орқали Россияга режали таъмирлаш учун юборилган”, – дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Идора эслатишича, 2022 йил 27 августдан Қозоғистонда қурол-яроқ ва ҳарбий техника экспортига тақиқ жорий қилинган ва бу чеклов ҳозир ҳам амалда.

Шу муносабат билан фуқаролардан текширилмаган материалларга жавоб бермаслик, фақат расмий манбаларга ишониш сўралади, дея таъкидлаган масъуллар.