Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан “Челленжер» туркумига кирувчи мусобақа ўз якунига етди.
Мукофот жамғармаси 40 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли иштирок этди.
У финалда қозоғистонлик тажрибали Денис Евсеевга қарши кортга чиқди. Афсуски, уч сет давом этган мазкур баҳсда Ҳумоюн 5/7, 6/2, 4/6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу натижа Ҳумоюн Султоновга 30 рейтинг очкоси ва 3260 АҚШ доллар мукофот пулини тақдим этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА