Айни пайтда дзюдо, ушу, теннис каби бир қатор спорт турларида XXXI ёзги Бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг илк совриндорлари аниқланмоқда.

Хусусан, Универсиада мусобақаларининг дзюдо баҳсларида дастлабки медалчилар номи маълум бўлди.

Қувончлиси, улар орасида Ўзбекистон спортчиси ҳам бор.

Мусобақанинг 60 килограмм вазнида иштирок этган ҳамюртимиз Камолиддин Бахтиёров саралаш беллашувларини муваффақиятли ўтказиб, чорак финал ва ярим финалда Хитой Тайпейи ва Мўғилистон вакиллари билан курашлар натижасига кўра, бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Универсиада ўйинларида 119 та давлатдан 5100 нафардан зиёд талаба-спортчилар 269 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб бормоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА