Астана шаҳрида стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender Almaty” мусобақаси доирасида ёшлар ўртасида “WTT Youth Contender” халқаро турнири ташкил этилди.

Мусобақанинг 11 ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Алихон Камолов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, якунда нуфузли турнир шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, умидли стол теннисчимиз Асель Еркебаева ушбу мусобақанинг 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида бронза медалини қўлга киритган эди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Асель ҳозирда 13 ёшда ва ўз ёш тоифасидан юқори бўлган мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири